Линклар

Араб Лигасига янги раҳбар сайланди


Миср ташқи ишлар вазири Набил ал-Арабий, Қоҳира, 22 март 2011 йил

Миср ташқи ишлар вазири Набил ал-Арабий, Қоҳира, 22 март 2011 йил

Миср ташқи ишлар вазири Набил ал-Арабий Араб Лигаси ташкилотига янги Бош котиби этиб сайланди.

Якшанба куни Қоҳирада бўлиб ўтган йиғилишда ташкилотга аъзо бўлган 22 давлат вакили унинг номзодини бир овоздан маъқуллади.

Набил ал-Арабийнинг номзоди овоз бериш бошланишидан бир оз олдин таклиф қилинди.

Унгача Миср собиқ президенти Ҳусни Муборакка яқин шахс Араб Лигаси Бош котиби лавозимига номзод қилиб кўрсатилган эди.

10 йилдан бери Араб Лигаси Бош котиби лавозимида ишлаб келган Амр Муса Мисрда ўтказиладиган президентлик сайловига ўз номзодини қўйиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.
XS
SM
MD
LG