Линклар

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ўзи ва мамлакатнинг Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий ўртасида келишмовчиликлар юзага келгани ҳақидаги иддаоларни рад этди.

Яқинда Аҳмадийнажод Эрон разведка хизмати бошлиғи Ҳайдар Муслиҳийни лавозимидан четлатиш қарорига Хоманаий қарши чиқиб, разведка бошлиғини ўз лавозимига қатйрган эди.

Давлат телевидениесига берган интервюсида Аҳмадийнажод Али Хоманаи ўзи учун худди “отадек” эканини урғулади.

1979 йилги Исломий инқилобдан бери Эронни Вали Фақиҳ тизими бошқариб келмоқда.

Бундай тизимда Оятуллоҳ даражасидаги бир Олий руҳоний, Конституциясига мувофиқ, давлатнинг барча ишларида сўнгги қарорни беради ва ҳатто президент қарорига вето қўйиш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG