Линклар

Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо ҳажми ортди


2011 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Россиянинг ҳиссаси 22,4 фоизни ташкил қилди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 155,9 фоизга кўп.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон-Россия ўртасида товар айирбошлаш жорий йилнинг биринчи чорагида 1 миллиард 283,6 миллион АҚШ долларига етган.

Бунинг 835 миллион долларини экспорт, 448,6 миллион долларини импорт ташкил қилган.

2011 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон Ўзбекистоннинг иккинчи йирик савдо ҳамкорига айланган.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Қозоғистоннинг ҳиссаси 9,6 фоизни ташкил қилиб, 547 миллион АҚШ долларига етган.
XS
SM
MD
LG