Линклар

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Доминик Стросс-Кан жинсий тажовуз қилишга уринганлик иддаоси бўйича тиббий текширувдан ўтишга рози бўлди.

Стросс-Кан устидан бугун маҳкама жараёни бошланиши кутилаётган эди, аммо судмедэкспертизаси ўтказиш учун маҳкама қолдирилди.

Ню Йорк полицияси 62 ёшли Стросс-Канни Кеннеди аэропортида шанба куни Парижга учиб кетишига саноқли дақиқа қолганда ҳибсга олди.

Полиция матбуот котиби Пол Браун Стросс-Канга нисбатан жинсий тажовуз ва зўрлашга уринганлик айблари қўйилганини баён қилди.

Стросс-Кан ўзига қўйилаётган айбловларни рад қилмоқда.

ХВЖ раҳбарининг якшанба куни Германия Канцлери Ангела Меркел билан учрашиши режаланган эди, бироқ учрашув бекор қилинди.

Бугун Стросс-Кан Брюсселда Европа Иттифоқи молия вазирлари билан учрашиб, Португалия ва Грецияга ёрдам маблағи ажратиш режасини муҳокама қилиши кутилаётганди.

Стросс-Кан Францияда ўтказиладиган президентлик сайловида Социалистик партиянинг номзоди бўлиши тахмин қилинаётган эди.
XS
SM
MD
LG