Линклар

logo-print

Покистонда саудиялик дипломат ўлдирилди


Карачи шаҳридаги Саудия Арабистони консуллиги дипломатининг жасади шифохонага олиб кетилмоқда.

Карачи шаҳридаги Саудия Арабистони консуллиги дипломатининг жасади шифохонага олиб кетилмоқда.

Покистонда мотоциклда келган қуролли шахслар Саудия Арабистонининг Карачи шаҳридаги консуллиги ёнида турган автомоблига қарата ўт очди ва консулликнинг бир вакилини ўлдирди.

Консуллик вакили берган маълумотга кўра, ўлдирилган шахс саудиялик дипломатдир.

Ўтган ҳафтанинг чоршанба кунида ҳам қуролланган шахслар консулликка граната улоқтирган, аммо, ҳеч кимга шикаст етмаган эди.

Бу ҳужумлар сабаби ҳанузгача ноаниқ қолмоқда ва ҳанузгача ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун масъулиятни зиммасига олгани йўқ.

Аммо, ҳужумлар АҚШ кучлари томонидан Ал-Қойда етакчиси Усама бин Ладин ўлдирилганидан сўнг уюштирилгани ва бу тармоқ Усаманинг ўлими учун қасос олишини билдирган боис, бунинг ортида Ал-Қойда тургани ҳақида тахминлар тилга олинмоқда.
XS
SM
MD
LG