Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:40

Хитой ўзбек талабалари учун квотани оширди


Тошкент ва Пекин расмийлари ўртасидаги алоқалар айниқса Андижон воқеаларидан кейин жадал суръатларда ривожлана бошлаган.
Тошкент ва Пекин расмийлари ўртасидаги алоқалар айниқса Андижон воқеаларидан кейин жадал суръатларда ривожлана бошлаган.

Хитой 2011 йилда ўзбекистонлик талабалар учун ҳукумат гранти асосида 120 та ўрин ажратади.


“Бу аввалги йилларга қараганда икки баробар кўпдир”, дея иқтибос келтиради Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Чжан Сяо сўзларидан Регнум ахборот агентлиги.

Хитойлик дипломатга кўра, икки мамлакат олимлари, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари ва санъаткорлари ўртасида ўзаро сафарлар йилдан йилга кўпайиб бормоқда.

- Гарчи Ўзбекистонга келганимга ҳали унча кўп бўлмаган бўлса-да, мени бу ерда хитой тили ва адабиётини ўрганиш бўйича иштиёқнинг зўрлиги ҳамда оддий ўзбекларнинг Хитойга бўлган қизиқишининг улканлиги ҳайратда қолдираяпти, - деди Чжан Сяо.

У Конфуций институти Марказий Осиё бўйича энг аввал Тошкентда очилганини, Ўзбекистондаги кўплаб олий ўқув юртларида эса хитой тили ўргатилаётганини қайд этди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг Хитой билан таълим соҳасидаги ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораяпти, икки мамлакат ўртасида талаба ва стажер алмашиш бўйича дастурлар ишлаяпти.

2005 йилнинг май ойидан бошлаб хитой тили ва адабиётини ўрганиш бўйича Конфуций номидаги институт фаолият олиб бораяпти ва унда мактаб ўқувчилари, талабалар, бизнесменлар, илмий ходимлардан иборат 150 дан зиёд тингловчи таълим олаяпти.

2008-2009 ўқув йилида Хитой Халқ Республикаси ҳукумати, икки томонлама шартномага мувофиқ ва ШҲТ доирасида 40 нафар ўзбекистонлик талабага ҳукумат грантини тақдим этди. Хитойда улар хитой тили, халқаро иқтисодиёт ва савдо-сотиқ, менежмент, экогеология, ядро физикаси каби мутахассисликлари бўйича ўқишмоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда 20 нафар хитойлик талаба таълим олмоқда.

2007 йилда Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетида Хитой тили маркази очилди. 2005 йил сентябридан эса ХХР Миллатлар марказий университетида ўзбек тили кафедраси фаолият кўрсатиб келмоқда.

Сана ва рақамлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқалар, шу жумладан, таълим соҳасидаги ҳамкорлик 2005 йилги Андижон воқеаларидан кейин Хитой расмийлари ўзбекистонлик ҳамкасбларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирганидан сўнг кучайган ва бу жараён ҳамон давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG