Линклар

logo-print

Жосусликда гумон қилинган тошкентлик ҳарбий озод бўлди


Британия жосуслигида гумон қилинган, аммо, одам савдосида айбдор топилиб, 6 йилга қамалган чирчиқлик собиқ ҳарбий Қаюм Ортиқов муддатидан аввал озод қилинди.

Озодликка интервью берган Қаюм Ортиқовга кўра, уни 3 йилу 7 ой давлат ҳисобига ишлаб бериш шарти билан муддатидан аввал озод қилишган.

Тошкент вилояти, Чирчиқ туманидаги ҳарбий ўқув юрти, кейинчалик Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонасида беш йил қоровул бўлиб ишлаган Қаюм Ортиқов 2008 йил декабр ойида одам савдоси ва ўзга давлат фойдасига жосусликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган эди.

2009 йилнинг январ ойида эса одам савдосида айбдор топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Қаюм Ортиқов унинг ҳибсга олиниши шов-шув бўлишига сабаб бўлган жосуслик бўйича айбловлар масаласига ойдинлик киритишни истамади ва Озодлик мухбирига: “Бу ҳақда гапиришга қўрқаман”, деб жавоб берди.

Қўшимча қилиш жоиз, Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси ҳам унинг биносида беш йил қоровул бўлиб ишлаган Ортиқовнинг жосусликда айбланиши борасида бирор бир муносабат билдирмаган.
XS
SM
MD
LG