Линклар

Ҳаага прокурори Ливия етакчиси Муаммар Қаддафий, унинг ўғли Саиф ал-Ислом ва Ливия хафсизлик хизмати раҳбари Абдуллоҳ ал-Санусийни ҳибсга олишга ордер берилишини сўради.

Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган прокурор Луис Морено-Окампога кўра, Ливияда сўнгги ойларда кечган жанг ҳаракатлари чоғида Муаммар Қаддафий ҳукумат кучларига исёнчиларга қуролли ҳужум қилиш ҳақида шахсан буйруқ берганига оид даллилар қўлга киритилгани ҳақида гапирди.

Прокурорга кўра, Қаддафийнинг ўғли Саиф ал-Ислом ва Ливия хавфсизлик хизмати раҳбари ал-Санусий исёнчи кучларга қарши ҳужумни режалаштирган ҳамда амалга оширган.

Шу йил феврал ойида БМТ Хавфсизлик кенгаши қарори билан Ҳаага прокурори Ливиядаги жангларда Қаддафий етакчилигидаги ҳукумат ҳатти-ҳаракатлари устидан текширув бошлаган эди.

Эндиликда Ҳаага трибунали прокурор тақдим этган текширув хулосани ўрганиб чиқиши ва агар маъқул топса, Қаддафийни ҳибсга олиш тўғрисида кўрсатма бериши лозим.
XS
SM
MD
LG