Линклар

Сирдарёда ўқитувчиларга “пилла солиғи” солинмоқда


Исроил Ризаевга кўра, ипак қурти йўқ, аммо, пилла режаси бор.

Исроил Ризаевга кўра, ипак қурти йўқ, аммо, пилла режаси бор.

Сирдарё вилоятида мактаб ўқитувчиларга яна “пилла солиғи” солинмоқда.

Бу ҳақда Harakat.net сайти берган хабарга кўра, вилоятдаги айрим мактаблар ўқитувчиларнинг ойлик маошларидан пилла режасини бажариш учун 20 минг ўзбек сўми миқдорида маблағ чегириб қолинмоқда.

Эзгулик жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими фаоли Исроил Ризаевга кўра, бир неча йиллардан буён вилоят расмийлари пилла режасини бюжет ташкилотлари ходимлари ойлик маошларидан шу таҳлит йиғиладиган маблағ ҳисобига бажариши кузатилмоқда.

Исроил Ризаев ўзи ўқитувчи бўлиб ишлайдиган мактаб мисолида бундай "солиқ"нинг ҳажми ўтган йили 5 минг сўм бўлганини қўшимча қилмоқда.
XS
SM
MD
LG