Линклар

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати Ал-Қойда етакчиси Усама бин Ладин ўлими юзасидан баёнот бериб, унинг айнан Абботободда ўлдирилганига шубҳа билдирди.

Ушбу ҳаракатга тегишли экани айтиладиган Furqon.com сайтида берилган баёнот матнида Усама бин Ладиннинг ўлдирилгани тан олинган, аммо, май ойи аввалида айнан Покистоннинг Абботобод шаҳрида ўлдирилганига шубҳа билдирилган.

“Агар америкаликлар Усомани ўлдира олган бўлсалар ҳам бу на уят ва на шармандаликдир... Шайх Усома у ўлса ўладиган, кетса кетадиган бир ташкилот тузгани йўқ”, дейилади Furqon.com сайти чоп этган баёнотда.

Шунингдек, ўзини ушбу ҳаракатнинг нотиғи, деб таништирган Абдул Фаттоҳ Аҳмадийнинг Бин Ладин ўлими юзасидан аудео баёноти ҳам эълон қилинган.

Унда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ўз жанг ҳаракатларини бундан буён ҳам давом эттириши айтилган.
XS
SM
MD
LG