Линклар

logo-print
Британия қироличаси Элизабет Иккинчи бугун Ирландияга давлат ташрифини бошлайди.

1921 йилда Ирландия давлат мустақиллигини қўлга киритганидан бери бу Британия қироллик оиласи вакилининг бу мамлакатга биринчи тарихий ташрифидир.

Қироличанинг тўрт кунлик ташрифи муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

8 минг 500 нафар полиция ходимига қиролича Элизабет ва унинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипнинг хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Диссидент миллатчилар қироличанинг Ирландияга келишига норозилик бирдириб, бомба ҳужуми уюштириш билан таҳдид қилгани боис душанба куни Лондонда полиция юқори даражада тайёргарлик ҳолатига келтирилди.
XS
SM
MD
LG