Линклар

logo-print
АҚШнинг одамсиз парвоз қиладиган учқичи Покистоннинг қабилалар яшайдиган ҳудудини бомбардимон қилгани оқибатида камида тўққиз жанггари йўқ қилинди.

Покистон расмийларига кўра, Америка учқичлари Афғонистон чегараси яқинидаги бинони нишонга олгани натижасида камида олти жанггари ўлган.

Ҳужум Ал-Қоидага алоқадор толибларнинг қароргоҳи ҳисобланмиш Шимолий Вазиристон вилоятининг Мироншоҳ туманидан 40 километр шарқда жойлашган Мир Али шаҳрида амалга оширилган.

Маҳаллий расмийларнинг яна маълум қилишларича, вилоятдан қочиб кетаётган жанггарилар автомобилига АҚШ уюштирган иккинчи ракета ҳужуми оқибатида уч жанггари ўлган.
XS
SM
MD
LG