Линклар

logo-print

ЕХҲТ МО муаммоларига ечим топишда ёрдам бермоқчи


ЕХҲТ раиси, Литва Ташқи ишлар вазири Аудрониус Азубалис

ЕХҲТ раиси, Литва Ташқи ишлар вазири Аудрониус Азубалис

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Марказий Осиёдаги баҳсли масалаларга ечим топишда ЕХҲТ имкониятларидан фойдаланишни таклиф қилди.

Литва ташқи ишлар вазири Аудрониус Азубалис бу гапни 16 май куни Душанбеда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашув пайтида айтди.

Тожикистонда Роғун ГЭСи қурилиши бошлангани Душанбе ва Тошкент ўртасидаги келишмовчиликка сабаб бўлди.

Ўзбекистон томони сейсмик фаол ҳудудда баланд тўғон қуриш экологияга салбий таъсир этиши ва бошқа хатарли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳақида огоҳлантириб келмоқда.

Тожикистон эса ГЭСининг атроф-муҳитга салбий таъсири йўқлигини таъкидламоқда.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Азубалис ва Раҳмон ўртасидаги сўзлашувда Марказий Осиёда сув ресурсларидан фойдаланиш, экология ва транспорт-коммуникация муаммолари юзасидан фикр алмашилган.
XS
SM
MD
LG