Линклар

logo-print

Тошкент ва Деҳли туризмга оид ҳужжат имзолади


16 май куни Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳаракат дастури имзоланди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳужжатни Ҳиндистоннинг Туризм ва ҳамкорликни ривожлантириш департаменти директори Лалит Панвар ва “Ўзбектуризм” миллий компанияси раиси Рустам Мирзаев имзолаган.

Маросимда Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов ва Ҳиндистоннинг туризм вазири Суботҳа Кант Саҳай иштирок этган.

Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг Ҳиндистонга икки кунлик давлат ташрифи бошланади.
XS
SM
MD
LG