Линклар

Халқаро валюта жамғармаси бош ижрочи директори Доминик Стросс-Кан Нью Йорк штатида жойлашган шароити оғирлиги билан танилган Райкерс Айланд қамоқхонасига ўтказилди.

Кеча судья Мелисса Жексон 62 яшар француз сиёсатчисини бир миллион доллар гаров пули эвазига озодликда қолдириш ҳақидаги сўровини рад этган эди.

Доминик Стросс-Кан жинсий тегажоғлик, жинсий зўрлашга уринганлик ва бир шахсни ноқонуний тарзда оздоликдан маҳрум қилганликда айбланмоқда.

Стросс-Кан ҳимоячиси айбловларни асоссиз, дея атади.

Доминик Стросс-Кан Франция Социалистлар партияси фаолларидан ҳисобланади ва охирги сўровларга кўра, унинг рейтинги президент Николя Саркозидан юқорироқ эканини кўрсатган.

Стросс-Кан Францияда 2012 йилга белгиланган президентлик сайловига ўз номзодини илгари суриши мумкинлиги билдирганди.
XS
SM
MD
LG