Линклар

Ржев ҳокими ўшлик талабаларга ёрдам ваъда қилмоқда


Шу кунда космонавт Солижон Шарипов ëрдами билан 272 нафар ўшлик йигитлар Ржев Агроколлежида таҳсил олмоқда.

Шу кунда космонавт Солижон Шарипов ëрдами билан 272 нафар ўшлик йигитлар Ржев Агроколлежида таҳсил олмоқда.

16 май куни Москвадаги мухбиримиз Умидбек Ржев Агроколлежида бўлиб, ўшлик талаба тақдири билан қизиқди.

Космонавт Солижон Шариповнинг ëрдами билан Ржев Агроколлежида ўқиëтган 272 нафар ўшлик ўзбек талаба ëтоқхонадан чиқариб юборилгани ва 5 кунлик сарсон-саргардонликдан сўнг 10 май куни ëтоқхонага қайтарилгани ҳақида аввалги эшиттиришларимизда хабар берган эдик. Москвалик мухбиримиз ўшлик талабаларнинг бугунги вазиятини воқеа жойининг ўзида ўрганди.

Озодлик: Умидбек, ҳозир қаердасиз?

- Мен ҳозир Ржев Агроколлежи масаласида шаҳар ҳокими ва прокурор билан учрашдим. Мен ҳозир Ржев шаҳар прокурори Евгений Блохин ҳузурида турибман. У билан мулоқот ҳозирча давом этаяпти. Прокурорга: “Нима сабабдан 5 кун давомида ва умуман олганда, охирги пайтларда Ржев
Агроколлежида ўшлик талабалар келганидан кейин бундай муаммолар пайдо бўлди?” деган савол билан мурожаат қилдик ва қисман жавоб олгандай бўлдик.

Озодлик: Сиз бугун коллежда бўлдингизми?

- Бугун коллежда бўлдик. Дарҳақиқат, болаларнинг ҳаммаси ëтоқхонага қайтарилган. Биз хоналарга кириб, талабалар билан суҳбатлашдик. Хусусан, Агроколлеж директори Жгунов билан гаплашдик. У ҳам тасдиқлаб бердики, ҳозирча вазият бироз барқарорлашди. Энди асосий масала бу нарса яна такрорланиши мумкин, деган фикрни билдираяпти ҳозирча.

Озодлик: Агроколлеж раҳбарияти Озодлик билан олдинги суҳбатларда ҳам маҳаллий раҳбарлар томонидан уларга нисбатан босим бўлаëтгани ҳақида айтишган эди. Сиз мана прокуратурада бўлибсиз, шаҳар раҳбарияти билан учрашаяпсиз. Уларнинг бу борадаги фикрларни қандай бўлаяпти?

- Худди шу саволни ҳозиргина Евгений Блохинга бердик. “Нима сабабдан айнан Агроколлежга бундай текширишлар кучайиб кетди?” деган саволимизга прокурор: “Бу можарога прокуратуранинг мутлақо алоқаси йўқ. Бу суднинг қарори. Бизнинг бу ерда ҳеч қанақа айбимиз йўқ. Алоқамиз ҳам йўқ”, деб жавоб берди.

Озодлик: Судга ким мурожаат қилган? Суд ўзидан ўзи қарор чиқармайди-ю...

- Ҳамма гап шундаки, Агроколлежда бугунги кунда ëнғинга қарши сигнализация ўрнатилмаганлиги сабабли Агроколлежни ëпиш ҳақидаги мурожаат прокуратурадан, айнан Евгений Блохиндан тушган. Лекин Блохин: "буни бажариш бизнинг вазифамиз" деяпти.

Озодлик: Сиз Агроколлежни ëпиш дедингиз. Гап ëтоқхонани ëпиш ҳақида кетаяптими ëки умуман Агроколлежни?

- Агроколлеж олдиндан огоҳлантирилган экан. Огоҳлантирилгандан кейин Агроколлежга ўрнатилган. Лекин гап ҳозир умуман Агроколлежни ҳам ëпиш ҳақида кетаяпти экан. Прокурордан: “Агроколлеж ëпиладими - нима бўлади?” деб сўраганимизда, “Йўқ, Агроколлежни биз ëпмаймиз, бу ҳақда гап ҳам бўлгани йўқ” деб умуман бошқа фикрни билдирди. Ваҳоланки, Жгунов унга бошқа гап гапирилганини айтаяпти.

Озодлик: Сиз ўшлик талаба йигитлар билан суҳбатлашдингизми?

- Албатта. Талабалар бир томондан жуда мамнун. Аҳоли жуда яхши муносабатда экан энг асосийси. "Умуман можаролар бўлгани йўқ", деб билдиришди. Талабалар энди бир томондан тушунаяпти, албатта, нисбатан баҳо берганда бу ерда анча яхши. Давлат ҳисобидан улар стипендия олишар экан, озиқ-овқати бор экан. Турли фондлар ëрдам бериб турибди экан. Бу томондан яхши.

Битта масала - Ржев шаҳар маъмурияти, хусусан, прокуратуранинг мана шу қилаëтган ишлари ҳозир бироз тушунарсиз. Бу ерга ҳозир мен билан бирга Қирғизистон вице-консули Жанибек Қаримшақов ҳам келган. Мемориалдан Баҳром Ҳамроев ҳам шу ерда. Ҳозир прокурор билан мулоқотни давом эттираяпти.

Биз, ундан ташқари, шаҳар ҳокими Александр Шетинин билан учрашдик. Шетинин бизга коллеждаги талабаларга қўлдан келганча ëрдам беришни ваъда қилди. Энди кутамиз, бундан бу ëғи нима бўларкан.
XS
SM
MD
LG