Линклар

logo-print
Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида худкуш тарафидан содир этилган портлаш террор амали бўлмаган.

Бу ҳақда Қозоғистон бош прокуратураси матбуот вакили Жандос Умиралиев маълум қилди.

Жаноб Умиралиевга кўра, Актобеда хавфсизлик хизмати биноси ёнида жиноий гуруҳ вакилларидан бири ўзини ўзи портлатиб юборган.

Портлашни содир этган шахс 25 яшар Раҳимжон Махатов бўлгани айтилмоқда.

Портлашда бир қанча одам, жумладан хавфсизлик ҳизматининг икки зобити жароҳатланганди.

Қозоғистонда худкуш тарафидан портлаш биринчи марта содир этиляпти.
XS
SM
MD
LG