Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:22

Ўзбекистон президенти диктаторми?


Қурултойда бу саволнинг муҳокама қилинишига Лола Каримова-Тиллаеванинг Париж маҳкамасига берган аризаси туртки бўлди.
Қурултойда бу саволнинг муҳокама қилинишига Лола Каримова-Тиллаеванинг Париж маҳкамасига берган аризаси туртки бўлди.

Қурултойнинг навбатдаги эшиттиришида “Каримов диктаторми ëки диктатор эмасми?” деган саволни муҳокама қиламиз.

Айни масалани 19 май куни Париж маҳкамаса ҳам кўриб чиқади.

Бугунги эшиттиришда Париж маҳкамасида “Каримов диктатор” дея гувоҳлик беришга аҳд қилган инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева, Каримовни диктатор деб ҳисобламайдиган баxмаллик юртдошимиз Очил Мирзаев, ўтган асрнинг 90 йилларида Каримов билан учрашув пайтида уни диктатурада айблаган журналист Анвар Усмонов ва “Каримов диктатор эмас, мустабид босқинчи” деб ҳисоблайдиган Мемориал фаоли Мўътабар Аҳмедова иштирок қилади.

Америкада чиқадиган Newsweek журнали сешанба куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни жаҳоннинг ўнта мустабиди қаторига киритди.

Бу рўйхат Париждаги шов-шувли маҳкама арафасида эълон қилинди.

19 май куни Париждаги маҳкама президент Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг француз нашри Rue89 га қарши даъвосини кўриб чиқади.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси бўлган Каримова-Тиллаева отасини “диктатор” ўзини эса "диктаторнинг қизи" деб тасвирлагани учун француз нашрини "туҳмат"да айблаб, судга берган.

Newsweek журналининг ёзишича, ҳозирда жаҳондаги энг ашаддий ўнта мустабид режимлардан 400 миллион одам, жумладан Ўзбекистондаги 28 миллион аҳоли жабр кўрмоқда.

Rue89 нашри мухбири Огустин Скалберт Озодлик билан суҳбатда, Каримовнинг диктатор экани аниқ фактдир ва буни судда исботлаш қийин эмас, деди.

19 май куни Каримов диктаторми ëки диктатор эмасми деган саволга жавоб изланадиган Париж маҳкамасида гувоҳлик беришга чоғланган инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева факт ва исботлар керагидан ортиқ эканлигини айтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг Бахмал туманидан бўлган тадбиркор зиëли Очил Мирзаев ўзларидан чиққан раҳбар бўйнига хорижда мустабид деган тавқи лаънатни осиш ўзбек халқи урф-одатларига зид эканини таъкидлади.

- Каримов мустабид эмас ва Ўзбекистон тоталитар жамият эмас. Чунки бу ерда дин эркин, мусулмонлар ҳур. Мана Францияни диктатор жамияти деб айтишимиз мумкин, чунки у ерда рўмол ўраш тақиқланган, деди Мирзаев.

Қурултой эшиттиришини қуйида тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG