Линклар

ЖССТнинг бюджети миллиард долларга қисқаради


ЖССТ Бош директори Др.Маргарет Чан

ЖССТ Бош директори Др.Маргарет Чан

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг келаси йилги бюджети бир миллиард долларга қисқаради.

Бунга бой донор давлатлардаги молиявий муаммолар ҳамда АҚШ долларининг бошқа валюталарга нисбатан курси пасайиб кетгани сабаб бўлди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Маргарет Чан мухбирларга 30 та донор давлат ажратаётган маблағ миқдори камайгани ташкилотнинг асосий муаммоси эканини урғулади.

Чан бошқа муаммо Швейцария франкига нисбатан АҚШ доллари курсининг рекорд даражада пасайиб кетгани эканини қўшимча қилди.

Шу боис ЖССТ ходимлари сони 12 фоизга қисқариши, яъни 300 нафар ходим ишдан бўшатилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG