Линклар

logo-print

ХВЖ раҳбарига истеъфо юзасидан босим кучаймоқда


ХВЖ раҳбари Доминик Строс-Кан, Ню Йорк, 15 май, 2011 йил

ХВЖ раҳбари Доминик Строс-Кан, Ню Йорк, 15 май, 2011 йил

Доминик Строс-Кан Ню Йоркдаги меҳмонхона ходимасини зўрлашга уринганлик ва жинсий тажовуз қилганлик иддаоси бўйича шанба куни Парижга учиб кетишига саноқли дақиқа қолганда Ню Йоркнинг Кеннеди аэропортида ҳибсга олинган эди.

АҚШ молия вазири Тимоти Гайтнер Доминик Стросс-Кан афтидан Халқаро валюта жамғармасини бошқара олмаслигини айтди.

Бразилиянинг юқори лавозимли расмийси Рейтерс ахборот агентлигига "ХВЖнинг навбатдаги раҳбари ривожланаётган йирик давлат вакили бўлиши керак", деди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги эса ташкилотга раҳбар танлаш жараёни “ҳалоллик, шаффофлик ва хизматга яраша бўлиши кераклиги”ни билдирди.
XS
SM
MD
LG