Линклар

logo-print
Юсуф Риза Ғилонийнинг 18 май куни Хитой Бош вазири Вен Жиабао билан музокара олиб бориши режаланган.

Икки давлат раҳбарлари Покистондаги мис ва олтин конларини ўзлаштириш лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликни давом эттириш тўғрисидаги шартномани имзолаши ҳамда мудофаа соҳасига оид масалаларни муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Ғилонийнинг ташрифи АҚШ махсус кучлари ўтказган рейд давомида Усама бин Ладин ўлдирилганидан кейин Исломобод ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар таранглашган пайтга тўғри келди.

Таҳлилчилар фикрича, воқеадан сўнг Покистон Хитой билан ўз муносабатини мустаҳкамлаш йўлларини изламоқда.

Пекинга жўнаб кетиши олдида Хитойнинг Синхуа ахборот агентлигига берган интервюсида Ғилоний Хитойни “бизнинг энг яхши ва ишончли дўстимиз”, деб атаган.
XS
SM
MD
LG