Линклар

Ўзбекистон делегацияси Италияга сафар қилди


Италиянинг Тўқимачилик машиналари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси Ўзбекистон ҳукумати ва текстил саноати вакилларидан иборат делегация ташкилот қароргоҳи жойлашган Милан шаҳрига ташриф буюрганини хабар қилди.

Ташриф чоғида Италия ва Ўзбекистон Текстил уюшмалари ўртасида Англашув меморандуми ва бошқа ҳужжатлар имзоланган.

Textileworld.com нашри маълумотига кўра, эришилган келишувда Италия томони Ўзбекистонга текстил технологиясини етказиб бериши назарда тутилган.

Италиянинг Тўқимачилик машиналари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси 2010 йилда Ўзбекистонга 2,4 миллион евро миқдорида тўқимачилик машиналари етказиб берган.
XS
SM
MD
LG