Линклар

Толибон жанггарилари блокпостга ҳужум қилди


Ўнлаб Толибон жанггариларининг Покистон шимоли-ғарбидаги Пешовар шаҳрида блокпостга ҳужуми оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди, яна беш ҳарбий жароҳатланди.

Покистон полициясининг Франс прессга берган интервьюсига кўра, жанггарилар Пешовардаги блокпостга ярим тунда ҳужум қилган, бироқ хавфсизлик кучлари ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлган.

Бироқ тонгга яқин жанггарилар гранамётлар билан қайтиб келиб, яна блокпостга ҳужум қилган.

Воқеа Покистоннинг Афғонистон билан чегарасидаги, толиблар истеҳкоми ҳисобланган Ҳайбар вилояти яқинида содир бўлган.

АҚШ махсус кучлари Ал-Қоида етакчиси Усама бин-Ладинни 2 май куни ўлдирганидан кейин Покистонда Ал-Қоида ва Толибоннинг ҳужумлари кучайгани кузатилмоқда.

Сешанба куни Покистоннинг жануби-ғарбидаги Кветта шаҳрида террор хуружини амалга оширишга ҳаракат қилган Ал-Қоиданинг беш жанггариси отиб ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG