Линклар

“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони таъсис этилди


17 май куни Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

Фармонга мувофиқ ушбу нишон мамлакат мустақиллиги, иқтисодий, сиёсий, илмий-таълим, маданий, маънавий солиҳияти ва мудофаа қудратини мустаҳкамлаш йўлида намуна кўрсатган зиёлилар, фан ва санъат арбоблари, ишчи ва хизматчилар, тадбиркорлар, фермерлар, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қиувчи идоралар ходимлари тақдирланадилар.

Шунингдек, ушбу нишон билан хориж фуқаролари ҳам тақдирланиши мумкин.

Эсдалик нишони 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланган.
XS
SM
MD
LG