Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Кореянинг иккита қўшма конхонаси очилди


17 май куни Тошкентда жанубий-кореялик тадбиркорлар иштирокида иккита қўшма корхонанинг очилиш маросими ўтказилди.

Uzreport.com сайти маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг “Автогазтаъминот” ва “Ўзбеккимёмаш заводи” билан Кореянинг “Kogas”, “Kolon”, “NK” корхоналари ўртасида ташкил қилинган “Ko ung cylinder” қўшма корхонаси Ўзбекистоннинг Навоий эркин саноат-иқтисодий зонасида фаолият кўрсатади.

Ушбу янги корхонада ҳар йили ENK русумидаги 120 минг дона автомобил газ баллонлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Иккинчи қўшма корхона Ўзбекистоннинг “Автогазтаъминот” ташкилоти ва Кореянинг “Kogas”, “Kolon”, "Kwangshin", "EngineTech" компаниялари ўртасида ташкил қилинган “Kor ung investment” корхонаси Ўзбекистонда 50 саноат иншоот қуриш ва ишга туширишга мўлжалланган.
XS
SM
MD
LG