Линклар

Тошкентлик 9 ёшли пианиночи Италияда ғолиб бўлди


Италиянинг Барлетто шаҳрида ўтказилган ёш мусиқачиларининг халқаро танловида ўзбекистонлик Искандар Мамадалиев мутлоқ ғолиб, деб топилди ва гран-прини қўлга киритди.

Newsuz.com сайти маълумотига кўра, танловда энг ёш иштирокчи сифатида қатнашган тўққиз ёшли Искандар “Европа мусиқасининг энг яхши ижрочиси”, “Томошабинлар олқиши” номинацияларида ҳам ғолиб чиққан.

Дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан келган пианиночилар қатнашган беллашувда Искандар Мамадалиев Бах ва Шопен асарларини ижро этган.
XS
SM
MD
LG