Линклар

logo-print

Афғонистонда НАТОга қарши намойишлар чоғида ўн киши ўлди


Афғонистон шимолидаги Талоқан шаҳрида НАТОнинг тунги ҳужуми оқибатида тўрт нафар тинч фуқаро ўлдирилганига қарши норозилик намойишлари чоғида камида ўн киши нобуд бўлиб, тахминан эллик одам жароҳатланди.

Норозиликда иштирок этган бир ярим минг киши ўтган тунда ҳалок бўлган икки аёл ва икки эркакнинг мурдасини кўтариб кўча юриши қилишди. Норозилар ҳукуматга ва Америкага қарши шиорларни ҳам кўтариб чиқишди.

Норозилар тунда ўлган тўрт киши, тинч фуқролар бўлганини даъво қилди.

НАТО кучлари раҳбарлари эса ўлган тўрт киши, жумладан, икки аёл ҳам қуролланган бўлиб, ҳарбийларга қарши ўт очишга ҳаракат қилган пайтда ўлдирилганини таъкидламоқда.

Афғонистон Ички ишлар вазири Земарай Башарий намойишлар чоғида камида саккиз афғон полициячиси жароҳатланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG