Линклар

Россиядаги оммавий муштлашув натижасида бир одам ўлди


Сешанба куни кечқурин Москва вилоятининг Люберец тумани Октябр шаҳарчасидаги оммавий муштлашув натижасида 24 ёшли доғистонлик йигит ўлди, етти киши жароҳатланди.

Россия ахборот агентликлари маълумотига кўра, муштлашув Шимолий Кавказ, Арманистон ва Озарбайжон миллатига мансуб фуқаролар ўртасида чиққан.

Россия ҳуқуқ тартибот идораларининг хабар қилишича, муштлашув пайтида оғир жароҳат етказадиган совуқ қуроллардан фойдаланилган.
XS
SM
MD
LG