Линклар

Ўшда “Шақоллар даври” китоби намойишкорона ёқилди


Ўш шаҳар мэриясида 18 май куни ўтган шаҳар фаоллари йиғилишида “Шақоллар даври” китоби ва дисклари ёндирилди.

Маълумотларга кўра, йиғилишда 700 дан зиёд шаҳар фаоллари иштирок этган ва йиғилишда шаҳарда вазият барқарор экани, “Шақоллар даври” китоби ва дисклари эса Ўшдаги барқарорликни яна издан чиқаришга қаратилган қора кучлар томонидан молиялаштирилгани қайд этилган.

Йиғилишга Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматов раислик қилган.

“Шақоллар даври” китоби ва видо дисклари пайдо бўлгани ҳақида Қирғизистонда бир ой муқаддам хабар тарқатилган эди. Ўша пайтда қирғиз парламенти депутатлари бу китоб ва дисклар Қирғизистонда миллатлараро низони янада кучайтириши мумкинлигидан ташвиш билдиргандилар. Айрим депутатлар эса 400 минг нусхада чоп этилган мазкур китоб Қирғизистондан қочиб кетган ўзбек лидерлари томонидан молиялаштирилгани ва Финландияда нашр этилганини иддао қилганлар.

Бишкек суди “Шақоллар даври” китобини Қирғизистонда тарқатилишини таъқиқлаган.
XS
SM
MD
LG