Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:42

Ўзбекистон-Ҳиндистон: Бобурдан Шастригача


Ислом Каримов Ҳиндистонга учинчи марта давлат ташрифи билан бормоқда.
Ислом Каримов Ҳиндистонга учинчи марта давлат ташрифи билан бормоқда.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 17-19 май кунлари давлат сафари билан Ҳиндистонга борди.


Ўзбек расмий матбуоти бу ташриф давомида Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигини кенгайтириш ва чуқурлаштириш ҳамда икки томонни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинади деб билдирди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг эски ва янги тарихида Ҳиндистон тимсолий ўрин тутади.

Асли Андижондан бўлган Бобуршоҳлар сулоласи Ҳиндистонда ҳукмронлик қилгани бир томон бўлса¸ Ҳиндистоннинг янги тарихида Тошкент муҳим ўрин тутади.

Айнан Совет Ўзбекистони пойтахти Тошкентда мустақил Ҳиндистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаган анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти Каримовнинг илк хориж сафари ҳам Ҳиндистонга амалга ошди.

Озодлик билан суҳбатлашган Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиëти ва дипломатия университети профессори Раҳмон Фармонов ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ дипломати¸ Каримовнинг Ҳиндистонга илк сафарини ташкиллаштиришда иштирок қилган Тошпўлат Йўлдошев ўзбек-ҳинд муносабатлари тарихи ва бугуни ҳақида гапиришди.

XS
SM
MD
LG