Линклар

Ўзбекистон ва Ҳиндистон 34 та келишув имзолади


Икки давлат президентлари Ислом Каримов ва Пратибҳа Патил.

Бугун Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Бу ҳақда Деҳлида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Сингҳ билан сўзлашувлари натижасига оид оид баёнотда айтилади.

Расмий хабарларга кўра, икки давлат ўртасида ахборот технологиялари, нефт ва газ, фармацевтика, тўқимачилик, банк иши ва туризм каби соҳаларда жами 34 та келишув имзоланган.

Президент Каримовнинг Тошкентга қайтиши олдидан Ҳиндистон президенти Пратибҳа Патил билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи арафасида - 16 май куни Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳаракат дастури имзоланди.
XS
SM
MD
LG