Линклар

logo-print
Бугун Россия Бош вазири Владимир Путин Беларусга сафар қилади.

Минск раҳбарлари билан музокара чоғида давлат секторидаги сарф-харажатлар кўплиги боис иқтисодий бўҳронга учраган Беларусга қарз бериш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, Россия Беларусга уч миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз беришга тайёр эканини билдирган.

Таҳлилчилар фикрича, бунинг эвазига Россия Беларус ҳукумати хусусийлаштириши кутилаётган иккита нефтни қайта ишлаш заводи, газ қувури тармоғи, асосий уяли телефон провайдери ва Беларускалий ширкатлари нархларини пасайтиришига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG