Линклар

Ал-Қоида АҚШнинг махсус кучлари томонидан шу ой бошида ўлдирилган Усама бин Ладиндан ёзиб олингани айтилаётган унинг сўнгги мурожаатини эълон қилди.

Ал-Қоиданинг собиқ раҳбари ўз мурожаатида Араб дунёсидаги инқилобларни олқишлаб, Миср ва Тунисдаги исёнчилар қўлга киритган ғалабадан мамнун эканини айтган.

12 дақиқалик аудио мурожаат жиҳодчи Интернет сайтларида эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG