Линклар

“Ўзбектелеком” ҳиссадорлик ширкатининг филиали бўлган "Тошкент шаҳар телефон тармоғи" 1 июндан бошлаб телекоммуникациянинг универсал хизматига ва мамлакат ичида телеграммалар жўнатишнинг янги тарифини жорий қилади.

Шаҳардаги уй телефонларининг вақт бўйича белгиланган бир ойлик абонентлик тўлови янги тарифга кўра, 1300 сўмдан 1400 сўмга (қишлоқларда 550 сўмдан 600 сўмгача) ошади.

Абонентлик тўловига кирган 180 минутлик чекланган сўзлашув вақтидан ошган ҳар бир минут сўзлашув нархи 4 сўмдан 5,2 сўмга ошади.

Давлат ва тижорат ташкилотларидаги стационар телефон алоқаси, шунингдек, шаҳарлараро ва халқаро сўзлашувлар учун белгиланган нархлар ўзгармайди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, телекоммуникация хизматлари учун янги нархлар апрел ойи охирида Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан тасдиқланган.
XS
SM
MD
LG