Линклар

Стросс-Кан ХВЖ раҳбари лавозимидан истеъфога чиқди


ХВЖ раҳбари Стросс-Кан (ўртада) Ню Йорк полиция идорасидан олиб кетилаётган пайт, 15 май 2011 йил

ХВЖ раҳбари Стросс-Кан (ўртада) Ню Йорк полиция идорасидан олиб кетилаётган пайт, 15 май 2011 йил

Доминик Стросс-Кан Халқаро валюта жамғармаси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқди.

Эълон қилинган баёнотда Стросс-Кан ўзига қўйилаётган барча айбловни кескин рад қилган.

Ню Йоркдаги меҳмонхона ходимасини зўрлашга уринганлик иддаоси бўйича шанба куни ҳибсга олинган Строс-Каннинг иши бўйича бугун суд давом этади.

Маҳкамада гаровга пул қўйиш эвазига Стросс-Канни қамоқдан чиқариш ҳақидаги адвокатлар аризаси муҳокама қилинади.

Аввалги мажлисда ҳакамлар Стросс-Кан қочиб кетиши мумкинлигидан хавотирланиб гаровга бир миллион доллар пул қўйиш эвазига уни озодликка чиқаришни рад қилган эди.

2012 йилда Францияда ўтказиладиган президентлик сайловида Социалистлар партияси номзоди бўлиши кутилаётган 62 ёшли Доминик Стросс-Кан ўзига қўйилаётган айбловларни рад қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG