Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:22

АҚШ махсус вакили Ўзбекистонга келади


АҚШ дипломати Марк Гроссман жорий ҳафта минтақага сафари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюради.


АҚШ Давлат департаментига кўра, АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон ва Афғонистонда бўлади.

Ҳар бир давлатда АҚШ мулозимининг юқори лавозимли ҳукумат расмийлари билан учрашиши режаланган.

Гроссман ўтган йил декабрида вафот этган Ричард Ҳолбрук ўрнига 22 феврал куни АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили этиб тайинланган эди.

2 март куни у Лондонда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан биринчи марта учрашди.

Гроссман АҚШ махсус вакили этиб тайинланишидан олдин “Cohen Group” маслаҳат ширкатининг раиси ўринбосари бўлган.

Марк Гроссман 1994 – 1997 йилларда АҚШнинг Туркиядаги элчиси, 1997 – 2000 йилларда Европа масалалари бўйича, 2001 – 2005 йилларда эса сиёсий масалалар бўйича АҚШ Давлат котиби ўринбосари бўлиб ишлаган.
XS
SM
MD
LG