Линклар

Каримовнинг Ҳиндистонга сафари чоғида 2,2 миллиард долларлик шартномалар имзоланди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Ҳиндистонга икки кунлик сафари давомида умумий қиймати икки миллиард доллардан ортиқ 34 та шартнома имзоланган.

Бу ҳақда Ҳиндистонда чиқадиган “The Hindu” нашри хабар қилди.

Ташриф давомида эришилган келишувлар Ҳиндистоннинг Oil and Natural Gas Corporation ширкати билан ҳамкорликда Ўзбекистонда нефт ва газ заҳираларини разведка қилиш, шунингдек икки давлат ширкатлари ўртасида пахта ва терини қайта ишлаш, ахборот технологиялари, фармацевтика ва кимё соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйишни ўз ичига олади.

Бу Тошкент раҳбарининг Деҳлига сўнгги йигирма йил ичида учинчи давлат ташрифидир.

Ислом Каримов 1991 йил август ойида биринчи хорижий сафар билан Ҳиндистонга борган эди.
XS
SM
MD
LG