Линклар

Тошкент марказидаги Мустафо Отатурк кўчаси номи Зарафшон деб ўзгартирилди.

Кўча номининг ўзгартирилиши Ўзбекистонда бир қатор турк ширкатлари, жумладан Отатурк кўчасида жойлашган "Мир" супермаркети ва "Демир" ошхонасининг ёпилиши ортидан амалга ошди.

Миробод ва Юнусобод туманларидан ўтадиган Мустафо Отатурк кўчаси бундан унда жойлашган савдо-кўнгилочар мажмуаси “Зарафшон” номи билан аталадиган бўлди.

Шунингдек, Тошкент ҳокими қарори билан пойтахтда бошқа кўча ва маҳаллалар номлари ҳам ўзгартирилди.

Мирзо Улуғбек туманидаги “Бўзариқ” маҳалласи “Катта олтинтепа”, “Қудуқбоши” маҳалласи эса “Гулистон” деб номланди.

Икки ҳолатда маҳалланинг тарихий номи тиклангани айтилмоқда. Сирғали туманидаги Собир Раҳимов маҳалласи эса турар-жой массиви ва ўша ердаги кўчага мослаб “Янги Сирғали” деб номланди.

Ҳамза туманидаги яна бир Собир Раҳимов маҳалласи ўша ердаги асосий кўча - “Илтифот” номи билан аталди.
XS
SM
MD
LG