Линклар

logo-print

Париж суди Лола Каримова даъвосини кўриб чиқади


Француз журналисти Огустен Скалберт Каримовнинг диктатор эканини исботлаш қийин эмаслигига шубҳа қилмайди.

Француз журналисти Огустен Скалберт Каримовнинг диктатор эканини исботлаш қийин эмаслигига шубҳа қилмайди.

Суд арафасида маркази Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти мустабидлар демократик мамлакатларда суд тизимини ўйинчоқ қилишлари имконсиздир, дея баёнот эълон қилди.


19 май куни Париж суди президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг Францияда чиқадиган Rue89 Интернет нашрига қарши даъвосини кўриб чиқади.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси бўлган Лола Каримова отасини “диктатор” ўзини эса "диктаторнинг қизи" деб атагани учун француз нашрини "туҳмат"да айблаб, судга берган.

Париждаги чегара билмас мухбирлар ташкилоти маҳкама арафасида чиқарган баёнотида агар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги вазияти бугунгидай абгор бўлмаганида эди, суд ишини майна қилса арзирди, дея таъкидлади.

Лола Каримова-Тиллаева француз матбуоти билан судлашаётган бўлса, Аллен Делондек француз юлдузлари уни ҳурмат қилишини кўриш мумкин.

“Лола Каримова ўз мамлакатида ахборот агентликлари овозини ўчириш учун судлашиб ҳам ўтирмаган бўларди. Демократик мамлакатларда эса мустабидларнинг суд тизимини ўйинчоқ қилишлари имконсиздир”, дейилади ташкилот баёнотида.

Париждаги маҳкамада Каримовнинг диктатор ёки диктатор эмаслиги масаласи устида баҳслар бошланиш арафасида АҚШнинг нуфузли нашрларидан бири Newsweek журнали ҳам Ўзбекистон президентини жаҳоннинг ўнта энг мустабид ҳукмдорлари қаторига киритди.

Rue89 нашри мухбири Огустин Скалбер фикрича, Каримовнинг диктатор эканини судда исботлаш қийин эмас.

- Бу факт. Қонун бўйича биз буни исботлашимиз керак, бу эса бизга жуда осон. Олти йил аввал Андижонда оммавий қирғин бўлди, ҳукумат мухолифлари ўзбек қамоқхоналарига ташланди, қийноққа солинди. Шундай экан унинг диктатор эканини исботлаш қийин эмас,- дейди Огустин Скалбер Озодлик билан суҳбатда.

Бугунги маҳкамада Ўзбекистон қамоқхонасининг собиқ тутқунлари ва мамлакат хавфсизлик ҳизматининг собиқ зобити кўрсатма бериши кутиляпти.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG