Линклар

logo-print

Тошкент аэропортида АҚШдан бошпана топган қочқин ушланди


АҚШдан бошпана топган Ўзбекистон фуқароси Бурҳон Чориев Тошкент ҳалқаро аэропортида ҳибсга олинган ва кейинчалик қўйиб юборилган.

Бу ҳақда “Ҳаракат” ахборот агентлиги 18 май куни хабар тарқатди.

Агентликка кўра, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Ҳасан Чориевнинг ўғли Бурҳон Чориев дастлаб Тоштурмада сақланган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси, яъни қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда Бурҳон Чориев озодликда эканлиги айтилмоқда.

Бурҳон Чориевнинг ўзи Озодликка барчаси қонун доирасида бўлаётганини, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тазйиқ бўлмаганини айтиб ўтди.

АҚШдан бошпана топган Бурҳон Чориев “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари, сиёсий қочқин Баҳодир Чориевнинг укаси бўлади.
XS
SM
MD
LG