Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:01

Диктаторлар ҳам ҳар хил бўлади


АҚШда чиқадиган Newsweek журнали ҳам Ислом Каримовни "мустабид" дея атади.
АҚШда чиқадиган Newsweek журнали ҳам Ислом Каримовни "мустабид" дея атади.

Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева отасини "диктатор", деб атаган француз нашрини судга бергани боис, шу кунларда "диктатор" деган калима Озодликда тез-тез қайтарилмоқда. "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган мухлисларимиз ҳам бундан мустасно эмас.


Каримов мусбат диктатор

дейди Қурултой эшиттиришига муносабат билдирган кекса ëшдаги Абдурасул ака Мамадалиев.

- Кечаги куни Қурултой бўлдию, шунга муносабатим бор эди. Каримовнинг диктатор эканлиги ëки эмаслиги хусусидаги саволга мен бир ўхшатиш айтмоқчиман. Тасаввур қилинг улкан бир ҳашаматли, гўзал бир бинонинг ичига ўт тушди. Ўт ўчирувчи ўша ўтни ўчириш учун бинонинг бирорта эшигини бузиб ëки бирор деразасини синдириб, ичкарига кириб алангани ўчириб чиқди. Албатта биз ўша ўчирувчига раҳмат деймиз. Агар шу ўт ўчирувчи ўтни ўчирмаганда эди, ўша улкан, муҳташам, ҳашаматли бино бир ҳовуч кулга айланган бўларди. Диктаторлик сўзи аслида, менимча, асосий сўзни айтувчи маъносида мен ўзимча шарҳлайман. Мамлакатнинг асосий сўзини айтувчиси бўлиши керак. Агар шундай бўлмаса, демократия деган билан демократия оғзимизга узилиб тушадиган олма эмас.

Озодлик: Сиз ўзингиз Каримовни диктатор деб ҳисоблайсизми йўқми?

- Диктатор деб ҳисоблашини масалан мен ижобий маънода, диктаторликнинг мусбий маъносида айтишим мумкин. Чунки Ўзбекистон шароитида, умуман постсовет республикалари шароитида режали иқтисод ўрнида бозор иқтисодиëти жорий қилинди. Бозор иқтисодиëти дегани энди бу шафқатсиз иқтисодиëтда бу. Шафқатсиз бир ҳолатки, бунга энди беш қўл баробар эмас. Ҳар бир фуқаро гуллаб яшнаб кетиши мумкин эмас. Кимда иқтидор бўлади, кимдадир бўлмайди. Шунинг учун давлатдан ниманидир талаб қилиш тўғри келмайди. Чунки илгари социалистик иқтисод даврида ўзининг иқтисодий аҳволи ҳақида бирор ҳукуматнинг идорасининг эшигига бориб нола қилиб борса бўларди. Ҳозир унақа шароит, унақа ҳолат йўқ. Ҳозир халқ ўзини ўзи боқиши керак, ҳатто керак бўлса давлатни ҳам боқиши керак солиқлар асосида, дейди кекса ëшдаги Абдурасул ака Мамадалиев.


Каримов ғирт диктатор

дейди Самарқанддан қўнғироқ қилган 22 яшар тингловчимиз.

- У кишининг фикрларига қўшилмайман. Нимага деганда менинг фикрим Каримов диктатор. Шунақа демоқчи эдим. Менинг ўзимнинг фикрим Каримов конкретно диктатор. Шунча йилдан бери бошқариб ноқонуний, ҳамма биладию бир киши чиқиб нима қилса агар, мен шу нимага қўшилмайман демоқчи эдимда. Ëшларни фарзандларим дегунча бўлажак мардикорлар деса агар, яхшироқ бўлармиди. Мана ëшларнинг кўпи нима бўлиб юрибди чет давлатларда. Айниқса Россияда, дейди самарқандлик суҳбатдошимиз.


Ҳазораспдаги республика миқëсидаги йўл путурдан кетди

Йўл таъмир идорасини сотиб юборишди, на Хоразм ҳокими, на Ҳазорасп ҳокиминиng йўл билан иши йўқ, йўл ëмон бўлгани боис машиналар ишдан чиқмоқда, дейди Hазораспнинг Оталик қишлоғидан телефон қилган йигит.

- Мен Ҳазораспданман. Йўллар ëмон. Йўлга қарайдиган одам йўқ. Жуда бузилиб кетган. Йллар ëмон бўлиб кетган. Қарашмайди. Сотиб юборишдими ë нима қилишмоқчи булар билмайман. Ўзларини ҳам сотиб юборишади ҳали булар. Машиналар тўкилиб бўлди. Балонларнинг дискалари қийшайиб кетади. Майиб бўлди машиналар, дейди ҳазорасплик суҳбатдош йигит.

********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG