Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:35

Юсуф Жума озодликка чиққани тўғрисида хабар пайдо бўлди


Шоир Юсуф Жума қамоқда 3 йил ўтирди
Шоир Юсуф Жума қамоқда 3 йил ўтирди

“Узметроном” Интернет сайтининг пайшанба, 19 май куни кечқурун хабар қилишича, шоир Юсуф Жума қамоқдан озод қилинган.

Сайтга кўра, шоирнинг озодликка чиқарилишига унинг Ўзбекистон Республикаси президентига ёзган аризаси, айбига иқрор бўлиб, тавба қилгани асос бўлган ва мамлакат мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан авф этилган.

“Узметроном”нинг ўз манбасидан олган маълумотга таяниб ёзишича, эндиликда Юсуф Жумага Ўзбекистонни ҳеч қандай монеликсиз тарк этиш ва АҚШда яшаётган оиласи билан қўшилиш имкони берилади.
Юсуф Жуманинг Бухоро вилоятида яшайдиган укаси, 47 ёшли Мурод Жумаев Озодликка акасининг озодликка чиққанидан хабари йўқлигини билдирди.

Бироқ “Узметроном” шоирнинг озодликка чиқарилгани тўғрисидаги хабар “мутлақ ишончли” манбадан олинганини писанда қилган.
Шоир Юсуф Жума 2008 йили Жиноят кодексининг 3 та моддасида назарда тутилган (104-, 140- ва 219-моддалар – қасддан тан жароҳати етказиш; ҳақорат қилиш; ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш) жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
XS
SM
MD
LG