Линклар

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман 19 май куни Покистоннинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарлари билан учрашди.

Музокара чоғида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

20 май куни Гроссман Тожикистонга боради.

Душанбега бир кунлик ташрифи чоғида АҚШ мулозими Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва ҳукуматининг юқори лавозимли расмийлари билан учрашади.

Мулоқот чоғида минтақавий хавфсизликка доир масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Марк Гроссман Марказий Осиё давлатларига сафари доирасида Ўзбекистонга ҳам боради.

АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, Гроссман Тошкендан ташқари яна Остона, Бишкек ва Кобулда бўлади.
XS
SM
MD
LG