Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:46

Ўзбекистон "Роғун" лойиҳаси учрашувида қатнашмади


Роғун можароси икки президент шахсий муносабатларидаги қийинчиликлар рамзига айланиб бўлган.
Роғун можароси икки президент шахсий муносабатларидаги қийинчиликлар рамзига айланиб бўлган.

Алмати шаҳрида Тожикистондаги Роғун ГЭСи лойиҳаси бўйича маслаҳат учрашуви якунланди.

Алматидаги мазкур тадбир Жаҳон банки ташаббуси билан ўтказилди.

Тожикистон ҳукумати ва Жаҳон банки ўртасида эришилган келишувга мувофиқ банк томонидан ёлланган ширкатлар Роғун ГЭСи лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ўрганмоқда.

Алмати учрашувида Ўзбекистон вакиллари иштирок этмади. Тожикистон расмийлари Ўзбекистон тарафи мазкур учрашувда иштирок этишдан бош тортганини афсусланарли ҳолат сифатида баҳоладилар.

- Ўзбекистон вакиллари билан юзма-юз ўтириб, Роғун масаласини муҳокама қилишни жуда ҳоҳлаган эдик. Биз маслаҳатлашувнинг кейинги босқичида Ўзбекистон вакилларини ҳам кўришни жуда –жуда истаймиз,- деди Тожикистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асадулло Ғуломов.

Тожик расмийсининг айтишича, унинг мамлакати Роғун масаласида расмий Тошкент билан тил топиша олишига ишонади.

Тожикистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асадулло Ғуломов Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон Роғун ГЭСи лойиҳаси билан танишишда давом этишини ва мазкур лойиҳа муҳокамаси ижобий якунланган ҳолда Қозоғистон ҳам Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этишга рози эканлигини билдирди.

Вахш дарёсига 335 метр баландликда Роғун ГЭСнинг тўғони қурила бошлангани 2008 йилдан бери Душанбе ва Тошкент ўртасидаги зиддиятга сабаб бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон томони сейсмик фаол зонада баланд тўғон қуриш экологияга салбий таъсир этиши ва бошқа хатарли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳақида огоҳлантириб келмоқда.

Тожикистон эса ГЭСининг атроф-муҳитга салбий таъсири йўқлигини таъкидламоқда. Тожикистон томони буни инкор қилмоқда.

Тожикистон ҳукуматига кўра, Роғун ГЭСи лойиҳаси қиймати 2,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG