Линклар

Ливия кучларининг 8 та ҳарбий кемаси йўқ қилинди


НАТО ҳаво ҳужумлари натижасида Ливия ҳукуматига қарашли 8 та ҳарбий кема йўқ қилинди.

НАТОга кўра, тунги ҳаво ҳужумлари Ливиянинг Триполи, Ал Ҳумс ва Сирт порт шаҳарларида амалга оширилган.

Айни пайтда Қаддафий ҳукумати бу хабарларни изоҳлаганича йўқ.

Пайшанба куни Ливия ҳукумати исёнчилар билан ярашув таклифини илгари суриб, иккала томон ҳам шаҳарлардан ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди. Таклиф шартларидан бири ўлароқ, НАТО кучлари ҳаво ҳужумларини тўхтатиши керак, деди расмий Триполи.

Ливия муҳолифатига кўра, феврал ойидан буён давом этаётган тўқнашувлар натижасида 12 минг одам ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG