Линклар

“Халқ банки” ходими болалар пулларини ўзлаштирган


Newsuz.com маълумотига кўра, Андижон вилоят жиноий ишлар бўйича суди “Халқ банки”нинг Избоскан тумани ходими Билолиддин Бекназаровни кам таъминланган оилаларга ажратилган пулларни ўзлаштирганликда, айбдор деб топди.

Суд ҳукмига кўра, Билолиддин Бекназаров икки ёшгача бола парваришида банд бўлган оналар, 16-18 ёшгача бўлган кўп болали ва кам таъминланган оилалар учун ажратилган нафақа пулларидан жами 21 миллион 950 минг сўмни ўзлаштириб юборган.

Ўтган йили аҳолининг кам таъминланган қатламининг ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши билан боғлиқ 300 та жиноят иши қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG