Линклар

logo-print
Фонд Форум (Ўзбекистон Маданияти ва санъати форуми жамғармаси) таклифига биноан Париждаги Лувр музейи делегацияси Ўзбекистонга келди.

Uzreport.com сайтига кўра, Тошкентда бўлиб ўтган учрашув чоғида Лувр музейи директори Анри Лойретт билан Фонд Форум рахбарияти фан, маданият ва санъат соҳаларида алоқаларни йўлга қўйиш масалаларни муҳокама қилишган.

Фонд Форум билан Лувр музейи ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолаш, келгусида Лувр музейида ўзбек санъати кўргазмалари, Ўзбекистонда эса Лувр экспозициясиларини ташкил этишга келишиб олинган.

Дунёдаги энг йирик музейлардан бири бўлган Луврда Капетинглар сулоласидан бугунги кунга қадар сақланиб қолган энг сара тасвирий ва санъат асарлари тўпланган.

Ўзбекистон Маданияти ва санъати форуми жамғармасини Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи ва Испания ҳамда БМТдаги элчиси Гулнора Каримова назорат қилади.
XS
SM
MD
LG