Линклар

Толиблар АҚШ консуллиги вакилларига ҳужум қилди


Бугун Покистоннинг шимоли-шарқидаги Пешавор шаҳрида АҚШ консуллиги вакиллари кетаётган машиналар карвони йўлида бомба портлади.

АҚШнинг Покистондаги элчихонаси хабарига кўра, портлаш оқибатида консуллик вакилларидан ҳеч кимга жиддий жароҳат етмаган, АҚШ элчихонасига қарашли битта автомобил зарарланган.

Полиция расмийси Лиақат Али Хонга кўра, портлаш оқибатида маҳаллий аҳоли вакилларидан бири ҳалок бўлган, 10 киши жароҳатланган.

- Портлаш эрталаб соат 8:25ларда содир этилди. Портловчи модда машинага ўртатилган, балки машина йўлга жойлаштирилган портловчи модда устига тўғри келган. Бу 50 килограмм оғирликда портловчи модда бўлган,- деди полиция расмийси.

Толибон АҚШ консуллиги вакилларига ҳужум учун маъсулиятни ўз зиммасига олганини маълум қилди.

АҚШ махсус кучлари Ал-Қоида етакчиси Усама бин-Ладинни 2 май куни ўлдирганидан кейин Покистонда Ал-Қоида ва Толибоннинг ҳужумлари кучайгани кузатилмоқда.

Покистондаги толиблар ва бошқа террористик гуруҳлар Усама бин Ладин ўлими учун қасос олишларини айтишган.
XS
SM
MD
LG