Линклар

logo-print

Қозоғистонда 24 ёшли ўзбек мардикори ҳалок бўлди


"Новости-Казахстан" ахборот агентлигининг маълум қилишича, Оқмола вилоятида тегирмон қурилишида ишлаётган 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси томдан тушиб кетиб, ҳалок бўлган.

Агентликнинг Оқмола вилоят Ички ишлар департаментидаги манбага таяниб хабар қилишича, ўзбекистонлик мардикор 19 май куни соат 11.00 ларда Шортанди шаҳарчасида қурилаётган тегирмоннинг томидан, 16 метр баландликдан тушиб кетган.

У оғир аҳволда шифохонага етказилган ва ўша ерда оламдан ўтган.

Бу ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG