Линклар

“Интербилим” ташкилоти ўтказган монитронинг хулосасида айтилишича, Ўшдаги вазият мураккаблигича қолмоқда. Ўш ва Жалолобод вилоятларида аҳоли орасида 2010 йилги июн воқеалари такрорланиши мумкин деган ваҳима мавжуд. Бу ваҳимага шу кунларда Қирғизистоннинг жанубий ҳудудларида номаълум шахслар томонидан тарқатилаётган миш-мишлар сабаб бўлмоқда.

Айни пайтда, "Интербилим" ташкилотига кўра, аҳоли ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига ишонмайди. Бундан ташқари ўшлик ўзбеклар 2010 йил июн қирғини пайтида олган жароҳатлари безовта қилса, касалхонларга мурожаат қилишдан ҳам қўрқадилар.

- Масалан, этник ўзбеклар олган жароҳатлари туфайли касалхоналарга мурожаат қила олмайдилар. Чунки улар касалхоналарга мурожаат қилсалар, ҳуқуқ-тартибот тузилмалари уларни сен июн қирғинида одам ўлдиргансан, деган асоссиз айблов билан қамоққа олиб кетишмоқда,- деди Озодликка "Интербилим" ташкилоти расмийси Гулгааки Мамасалиева.
XS
SM
MD
LG